МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрда ПҚ-4829-сонли “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, унда хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бор меҳнат мигрантларини оила аъзолари ҳолидан хабар олиш, муаммоларини аниқлаш ва уларни тизимли равишда ечимини топиш борасида бир қатор топшириқлар берилган.

Куни кеча шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида ушбу қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган йиғилишда бу борада шаҳримизда бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.  

 

 Қарор талабларидан келиб чиқиб, хорижда ишлаётган меҳнат мигрантларини молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора -тадбирларни амалга ошириш, уларнинг оилалари аҳволини ўрганиш ва хориждан қайтган фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор ишларни бажариш лозим бўлади.

Йиғилишда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Каттақўрғон шаҳридан хорижга ишлагани кетган фуқаролар, уларнинг оилаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида гапирди.

Белгиланган топшириқлар, фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази ва барча сектор раҳбарлари тегишли муддатларда амалга оширишлари лозим бўлган вазифаларни белгилаб олдилар. 

Айни вақтда мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат шаҳар ишчи гуруҳи ўз ишини давом эттирмоқда.

Каттаўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM