“ДЎРМОН” ИЖОДКОРЛАР КЛУБИ МАРВАРИД СИҲАТГОҲИДА 

Каттақўрғон шаҳридаги “Марварид” сиҳатгоҳида жуда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинади. “Дўрмон” ижодкорлар клубининг навбатдаги сайёр семинари ҳам ушбу масканда бўлиб ўтди.

Клуб раҳбари, академик Амир Худойберди раҳбарлигида ташкил қилинган ушбу тадбирга Хоразм, Қорақалпоқ, Қўқон, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғонадан бир гуруҳ ижодкорлар ташриф буюрдилар.

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳамротош Шодиевалар иштирок этдилар.

Ижодкорларнинг турли жанрдаги ижод намуналари асосида кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбир ҳақиқий шеърият байрамига айланди. 

Тадбир давомида шунингдек шу куни ўз таваллуд айёмини ижодкор дўстлари даврасида нишонлаган ижодкор Фазилат Абдуллаеванинг "Унутдим" номли шеърининг хоразмлик бетакрор овоз соҳиби Мақсудбек Раҳимов томонидан маромига етказиб ижро этилиши даврага янада шукуҳ бағишлади. 

Ижодкорлар билан учрашиш уларнинг ижодларидан баҳраманд бўлиш сиҳатгоҳдаги даволанувчиларнинг ҳам дилларини ҳушнуд қилди.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM