СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ - САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Шаҳримизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамиятнинг барча аъзолари ўртасида саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Яқинда шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан ташкил қилинган соғломлаштириш тадбири шаҳримиздаги Амир Темур маҳалласида ўтказилди. Унда маҳалла фуқаролари, хусусан ёшлар фаол қатнашдилар.

"Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам ва соғлом овқатланиш" мавзусида бўлиб ўтган тадбир давомида иштирокчилар соғломлаштирувчи бадантарбия машқларини бажардилар. 

Бадиий гимнастика, бокс бўйича спорт ўйинларини намойиш этдилар. 

Тўғри овқатланиш инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги, турли касалликларни олдини олишдаги муҳим омил ҳисобланади. Соғломлаштириш тадбири доирасида шунингдек, кундалик таомномамизда фойдаланиладиган маҳсулотлар хусусида ҳам сўз юритилди. 

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бу каби тадбирларнинг аҳамияти хусусида гапирар экан, ҳар бир инсон ўз саломатлигига бефарқ бўлмаслиги, соғлом турмуш тарзи қоидаларига ўзи ва оила аъзоларининг риоя қилишини таъминлаши, шу орқали нафақат ўзининг балки яқинларининг ҳам саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини таъкидлади. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM