2020-2021 йилларда Каттақўрғон шаҳрида амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳалари тўғрисида маълумот.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23-сентябрдаги “2020-2022 йилларда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 580-сонли қарорининг 2-иловасига саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 819.599 млрд сўм бўлган 117 та инвестиция лойиҳалари киритилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни ишга тушиши натижасида 2052 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
№ |
Тармоқлар номи |
Лойиҳа |
Лойиҳа нинг |
Шу жумладан |
Янги иш |
||
Ўз |
Тижорат |
Хорижий инвестициялар |
|||||
ЖАМИ |
117 |
819599 |
418749 |
218475 |
1230 |
2052 |
|
1 |
Саноат |
58 |
488184 |
261779 |
215479 |
1230 |
1170 |
2 |
Қишлоқ хўжалиги |
29 |
117354 |
45170 |
72280 |
0 |
310 |
3 |
Хизмат кўрсатиш |
30 |
214061 |
111800 |
102382 |
0 |
572 |
Жумладан:
"Jihoz Konstruksiya" МЧЖ томонидан умумий қиймати 55,2 млрд.сўмлик “Труба профил ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 60 нафар янги иш ўринлари;
“AlJ Samarqand” МЧЖ томонидан умумий қиймати 11,0 млрд.сўмлик “Ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 60 нафар янги иш ўринлари;
"Cable Trade" МЧЖ томонидан умумий қиймати 30,2 млрд.сўмлик “Кабел ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 200 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
2020 йилда умумий қиймати 229,3 млрд сўмлик 51та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, январ-ноябр ойлари 42 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди, мазкур лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 129,2 млрд. сўм бўлган маҳаллий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, 345 нафар янги иш ўринлари яратилди. Декабр ойи якунига қадар 13 та лойиҳа ишга тушиш арафасида бўлиб, далолатномалар расмийлаштирилмоқда.
Жумладан:
- “Классик матор повер” ҚК нинг “Дизель ёқилғисини қайта ишлаш” лойиҳаси,
- “Sirius star invest” МЧЖ нинг “Салқин ичимликлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси.
- "NIKEL KOMFORT TECHNOLOGIES" МЧЖнинг Қувурлар ва бутловчи жихозлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси.
- "Самкат сифат курилиш" МЧЖнинг Темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси.
- "Каттақўрғон ойл" МЧЖнинг Ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни кенгайтиришни ташкил этиш лойиҳаси
- "Металл Солушен Технолгиес" МЧЖ ҚКнинг Сан техника фитинг ва металл буюмлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси.
- "Davr SU" МЧЖнинг Махсус техника ҳизматларини кўрсатиш лойиҳаси.