Каттақўрғон шаҳри

Каттақўрғон шаҳри
(Шаҳар ҳокими  Г.Алимова)

I. Тадбиркорликни ривожлантириш ҳолати

Ҳудудларни янгича баҳолаш рейтинги бўйича:

1. Ҳудудда 2 та меҳмонхона, 77 та умумий овқатланиш, 415 та ноозиқ-овқат савдо ташкилотлари, 74 та сартарошхона ва маиший хизмат корхоналари мавжуд.

Коронавирус пандемияси туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатган 620 та корхоналарнинг  барчасини фаолияти тикланди.

2. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳалари учун 22,1 миллиард сўм (йиллик режага нисбатан 100 фоизга) кредит ажратилди.

Жумладан, ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 69 та лойиҳага 2 миллиард 800 млн сўм кредит ажратилган.

3. 2020 йил январь-октябрь ойларида 285  та (режага нисбатан 100 фоиз) янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди (йиллик режа - 332 та).

4. “Темир дафтар”га киритилган 1724 нафар ишга муҳтож фуқаронинг 933  нафари (54,1 фоиз) ишга жойлаштирилган.

5. Бугунги кунга қадар 771  нафар фуқаронинг ўзини-ўзи банд қилиши таъминланган (йиллик режага нисбатан 82 фоиз).

6. Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш мақсадида қабул қилинган ҳужжатлар доирасида:

– солиқ тўловларини кечиктириш механизмларидан 10 та тадбиркорлик субъектлари фойдаланиши таъминланди;

– тадбиркорлик субъектларининг 3234 та кредит шартномалари бўйича жами 58 миллиард 62 млн сўмлик тўловларнинг муддати узайтирилди.

7. Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар сони
299 тани ташкил этиб, асосий муаммолар кредит олиш 116 та (39.0 фоиз), ер ажратиш 66 та (22.0 фоиз), инфратузилма тармоқларига уланиш 27 та (9 фоиз), солиқ 6 та (2 фоиз), рухсатнома ва лицензия олиш 3 та (фоиз), ва  бошқа 81 (37 фоиз) масалаларига тааллуқли.

8. Жорий йил бошидан ҳудудда ўтказилган хатловлар натижасида аниқланган жами 64 та бўш ер участкаларидан 64 таси онлайн аукционга чиқарилган.

9. Жорий йил бошидан жами 5  та бўш турган давлат мулки объектларидан 5 таси фойдаланиш ташкил этилиб, фаолияти тикланган.

10. Ҳудудда жойлашган 4  та давлат активлари хусусийлаштирилиши белгиланган, шундан 3 таси майдони 13 минг 620,2 кв.м. гача бўлган бино-иншоотлар.

 

 

II. Асосий вазифа ва топшириқлар

1. Йил якунига қадар жами 332  та, шу жумладан ноябрь-декабрь ойларида 47 та янги тадбиркорлик субъектини ташкил этиш.

2. “Темир дафтар”ни қамраб олишни назарда тутган ҳолда 40  кишини жамоат ишларига жалб этиш, 429 нафар ўзини-ўзи банд қилган фуқарога меҳнат гувоҳномалари бериш.

3. Йил якунига қадар фаолияти тикланмаган бўш турган 4 та давлат улушига эга жамиятларга тегишли бўлган объектларни ҳукумат қарорига асосан сотилишини таъминлаш

4. Майдони 13 минг 620,2 кв.м 3 та бино-иншоотларни жойларда қарор қабул қилган ҳолда ҳусусийлаштириш.

5. Йил якунига қадар 12 та ер участкасини электрон онлайн аукционга чиқариб, йиллик натижани 76 тага етказиш.

6. Йил якунига қадар 11 нафар тадбиркорнинг омборларида сотилмай қолаётган 0,9 миллиард сўмлик маҳсулотлари сотилишига кўмаклашиш.

7. “Яшил” ҳудуд сектор раҳбарлари томонидан ҳудудий Халк депутатлар кенгаши қарорлари билан тасдиқланган чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM