ЯНГИ ТИЗИМ, ТАРТИБ ВА ЁНДАШУВ АСОСИДА

Яқинда шаҳар ҳокимлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, маҳалла вакиллар, 1-сектордаги Ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш ушбу масалага бағишланди.

Унда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Президентимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами хусусан, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”нинг аҳамияти хусусида сўз юритар экан, бу борада шаҳримизда ҳам тизимли ишларни йўлга қўйиш бўйича ўз тавсияларини берди. 

Янги тизим ва тартиб асосида ушбу дафтарларга киритилган ишсиз, боқувчиси бўлмаган хотин-қизлар ва ёлғиз оналар ҳамда ишсиз ва банд бўлмаган ёшлар қайд этилади ва уларнинг ҳар бири билан манзилли иш олиб борилади. Натижада, уларнинг бандлиги таъминланади, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитилади.

Шундан сўнг сўзга чиққан Ёшлар агентлиги шаҳар бўлими раҳбари Ф.Наджимов айни кунгача амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Жорий йилнинг 10 октябрига қадар хонадонма-хонадон юриб олиб борилган ўрганишлар натижасида 4 та сектор кесимидаги 36 та маҳалла бўйича 804 нафар ёшларнинг ишсиз эканлиги аниқланган. Лекин уларнинг 363 нафар ёшлар ўз хоҳишларига кўра ёшлар дафтарига киритилишидан бош тортган. Жами 441 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилди.

Йиғилишда дафтарларни юритиш тартиби, рўйхатлари шакллантирилган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва ишсиз ёшлар билан олиб бориладиган ишлар таҳлил қилинди.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати   

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM