ИСЛОҲОТЛАРДАН АҲОЛИ РОЗИ БЎЛЯПТИМИ?

Мамлакатимизда  олиб борилаётган фуқаролик ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш йўлидаги одилона сиёсатдан кўзланган мақсад, албатта, халқнинг турмуш шароитини яхшилаш, жамиятнинг ҳар бир аъзосини фаровонликда ва бахтиёрликда ҳаёт кечириши учун қулай шароит яратишдан иборатдир.

 

Бугун шаҳримизда ҳам бу борада жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш орқали уларнинг муаммолари бартараф этилмоқда. Бу ўринда  Президентнинг  жойлардаги  Халқ қабулхоналарининг  хизмати катта бўлмоқда.  

 

Шаҳримиздаги Халқ қабулхонасининг ҳам фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан фаолиятини муносиб баҳолаш ўринли бўлади. Буни қабулхона томонидан аҳоли муаммоларини бартараф этиш йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлар,  қолаверса ҳамшаҳарларимиз томонидан муаммолари ҳал бўлгани боис билдирилган миннатдорчилик хатлари орқали ҳам билишимиз мумкин.

Жумладан , “Чинобод” МФЙ да яшовчи фуқаро Ирода Қўчқорова фарзандини олиб бериш борасидаги, “Гўзалкент” МФЙ дан фуқаро Шахноза Ҳайдарова паспортини алмаштириш, фуқаро Дилором Турдиева шаходатномасни олишдаги, Рахмонов Толиб ҳамда Азима Қувватовалар озиқ-овқат маҳсулотларига муҳтожлик ҳамда Шохиста Умарова фарзандини туғилганлик гувоҳномасини олиш ва алимент ундириш масалаларида Халқ қабулхонасига қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилгани учун ўз ташаккурномаларини бидирганлар.

-Мен 2 гуруҳ ногиронлигим ҳамда уйга муҳтожлигим боис имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой билан таъминланган эдим. Ҳозир карантин даврида уй-жойнинг фоизини тўлашда қийинчилик бўлаётган эди. Шу масалада Халқ қабулхонасига мурожаат қилган эдим. У ижобий ҳал этилиб кредит тўлови Президент Администрацияси томонидан тўлаб берилди. Бунинг учун шаҳар Халқ қабулхонасига миннатдорчилик билдираман, - дейди “Гўзалкент” МФЙда яшовчи Бахора Абдураззоқова.

“Меҳржон” МФЙ да яшовчи Дилрабо Мамасолиеванинг сурункали  юрак хасталиги безовта қилади. У доимий равишда даволаниб туради. Ҳозирда карантин даврида дори-дармонларни олишда қийналиб қолганлиги боис шу юзасидан қабулхонага мурожаат қилган. Ушбу масала ҳам ижобий ҳал этилган. Қабулхонанинг ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 500 000 сўмлик дори-дармонлар олиб берилгани учун  Дилрабо Мамасолиева ҳам ўз рахматномасини билдирган.

Биз қабулхона фаолияти билан танишиш асносида жуда кўплаб мана шундай миннатдорчилик хатлари билан танишдик. Уларнинг айримларинигина эътиборингизга ҳавола этдик холос.

Албатта, бугун олиб борилаётган ислоҳотлардан халқ рози бўлсагина унинг ушбу ислоҳотларга,  қолаверса халқ  турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга ишонч ҳисси уйғонада ва унинг ўзи ҳам ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланади. Бунинг учун фақат уларни тинглаш билан чекланмай балки,  муаммоларни бартараф этиш лозим. 

Ҳилола ЭРГАШЕВА.

 

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM