ИШЧИ ГУРУҲИ БАРЧА МАҲАЛЛАЛАРГА БОРАДИ

27 ноябрь куни Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бошқармаси шаҳар бўлимлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан тадбир ўтказди.
“Дўстлик” маҳалласи, Шавқий кўчасида яшовчи Г.А.нинг хонадонида газ тармоғига ноқонуний улангани аниқланди.
“Яккабоғ” маҳалласи Бўстон кўчасида истиқомат қилувчи Ш.Р. ҳам табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келаётгани маълум бўлди. Мазкур ҳолатлар бўйича фуқароларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди. 
Бундан ташқари, “Қориравот” маҳалласи аҳли билан газ ва электр энергиясидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича профилактика - тушунтириш ишлари ўтказилди.
Ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошқа маҳаллаларда давом эттирмоқда.

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM