"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрам тантаналарида иштирок этиш учун шаҳар ҳокими М. Хашимов "Юнусобод" ресторанига борди

Тадбир Халқ таълими бўлими ўқитувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури билан бошланди. Сўнгра шаҳар ҳокими сўз олиб, устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан қутлади. Фаол, алоҳида ютуқларга эришган педагогларга диплом, фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди. Музаффар Хашимов сўзи сўнггида ўқитувчилараро ўтказилган танлов ва конкурсларнинг республика босқичи ғолибларига имтиёзли шартларларда янги қуриладиган уйлардан ажратилишини маълум қилди. Байрам тадбирида кекса онахон-отахонлар, фахрий ўқитувчилар,  шунингдек ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM