“САЙЛОВЛАР: “ҒАЛАБА СТРАТЕГИЯСИ ВА ТАКТИКАСИ”

Image_tadbir: 

Яқинда шаҳар Транспорт коллежи биносида O’zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Нуробод, Иштихон, Қўшработ туман Кенгашлари фаоллари учун ташкил қилинган ўқув семинари ана шундай номланди.

Семинар давомида вилоят ва туман шаҳар кенгашлари аппарат ходимлари ва партия фаолларининг сайловларга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш борасида амалий машғулотлар ташкил этилди. Ўқув машғулотларида мамлакатимизда сайлов қонунчилигидаги ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва Сайлов компаниясининг стратегиясини ишлаб чиқишда жаҳон тажрибалар мавзуларида марузалари тингланди.

Сайлов жараёнида фаол бўлиш учун энг аввало, етарли сиёсий билимга эга бўлишимиз лозим - O’zLiDeP шаҳар, туман Кенгаши раислари  семинарда бу йил кескин ўзгаришлар кутилаётган сайловларни ошкора ва шаффоф ўтказиш, янги қабул қилинган Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, самаралий сиёсий дастурлар ишлаб чиқиш усуллари, сиёсий платформа нималиги, электорат манфаатларини қандай ҳимоя қилиш мумкинлиги каби зарур билим ва кўникмаларимизни яна бир бор мустаҳкамлаб олдик, десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек, семинарда иштирокчилар томонидан ўртага ташланган саволларга соҳа мутахассислари атрофлича жавоб бердилар.

Н.АРТИКОВ,

O’zLiDeP Каттақўрғон шахар

Кенгаши аппарат рахбари

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM