ЁШ АДОЛАТЧИЛАР РЕСПУБЛИКА ФОРУМИДА

Image_tadbir: 

“Ўзбекистон “”Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 33-сон мажлиси 4-сон қарори билан тасдиқланган партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти ҳудудий Кенгашлари қошида қобилиятли, изланувчан, билимли ёшларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, миллий мафкурамизга ёт ғояларга қарши курашиш, улар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқаруви ҳақида ёш авлодга тушунчалар бериш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Истеъдод клуби” ташкил этилган эди.

Яқинда ушбу клуб негизида кўнгиллилар гуруҳини шакллантириш, уларга тегишли сиёсий билимларни бериш, сайловолди жараёнлардаги вазифаларни тизимли ўргатиш мақсадида Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод” жамоат фонди “Дўрмон” ижод уйида Ёшлар форуми бўлиб ўтди. Ушбу форумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар кенгашининг “Ёш адолатчилар” гуруҳи вакили, 11-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Шаҳризода Ҳакимова ҳам қатнашиш бахтига муяссар бўлди.

- Мен ушбу форумда иштирок этиб, ўзим тенги ёшлар билан танишиш, сиёсий билимларимни янада ошириш ва сайловолди жараёнлардаги вазифалар билан яқиндан танишиш имкониятга эга бўлдим. Айниқса бу форумда юртимизнинг таниқли спортчилари, ёзувчилар, шоирлар, сенаторлар ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари билан учрашишим менда ўзгача таассурот қолдирди, -дейди ёш адолатчи Шаҳризода Ҳакимова.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM