СИНОВДАН ЮКСАЛИШГА ҚАТЪИЙ ҚАДАМ

Каттақўрғон шаҳар педагогика коллежи биносида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ички ишлар бошқармаси Пробация хизмати, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Марказий банк бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши, Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган очиқ мулоқот ана шундай номланди.

Унда вилоятнинг Каттақўрғон шаҳар, Пахтачи, Нуробод, Нарпай, Пастдарғом, Каттақўрғон каби туманлардан жами 195 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёшлар ўртасида жонли мулоқот ташкил этилиб, унда ёшларнинг муаммолари тингланди.  Уларга ҳуқуқшунос мутахассисларнинг ҳуқуқий маслаҳатлари берилди, иш билан банд бўлмаган ёшларга бўш иш ўринлари таклиф этилди, тадбиркорлик қилиш истагида бўлганларга  кўникмалар берилди.

Тадбир давомида ёшларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўзида акс эттирган махсус ролик намойиш қилинди.

Албатта, мана шундай амалий учрашувлар  ҳозирги кунда синов муддатида бўлган, қайтиб жиноят кўчасига кириб қолмаслик учун ҳаракат қилаётган ёшларнинг тўғри ҳаёт кечиришларида, мавжуд муаммоларини ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этади деб ўйлаймиз.

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM