ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси ўринбосари Р.Қобилов томонидан тасдиқланган жадвал асосида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи-гуруҳлари учун ўқув-семинари ташкил қилинди.

Ушбу семинарда сўзга чиққан “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти кенгаши раиси, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси аъзоси Х.Нормуродов, шаҳар ҳокими М.Хашимов, шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Маматовлар сайлов жараёнида комиссия ва ишчи гуруҳлар эътибор қаратиши лозим бўлган масалалар, ташкиллаштирилиши керак бўлган асосий ишлар тўғрисида сўз юритдилар. Шу билан бир қаторда шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Маматов томонидан  янги таҳрирдаги “Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти ва жорий йилнинг май ойида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловининг ўтказиш тартиби ҳамда сайлов жараёнларини олиб борилиши бўйича тўлиқ тушунтиришлар берилди. Шаҳар ҳокими М.Хашимов ушбу сайловга тайёргарлик кўриш жараёнлари хусусида сўз юритар экан, айрим ишчи гуруҳлар ҳамда кўмаклашувчи комиссия аъзолари фаолиятлари юзасидан ўзининг кескин эътирозларини билдирди.

Семинарда иштирок этган шаҳар кўмаклашувчи комиссия аъзолари, ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда тегишли мутасадди раҳбарлар Қонун юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM