Маматов Икромжон Ибрагимович

1974 йил 20 октябрда Каттақўрғон шаҳрида туғилган.

Маълумоти Олий. 2007 йил Тошкент молия институтини молия мутахассислиги бўйича тугатган. Меҳнат фаолиятини

1993-1994 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Каттақўрғон бўлими ғазначиси вазифасида бошлаган.

1994-1994 йилларда “Ўздеҳқонсаноатбанк” Каттақўрғон бўлими 1 даражали хазиначиси

1994-1995 йилларда “Тадбиркорбанк” Каттақўрғон бўлими хазина мудири

1995-1996 йилларда “Тадбиркорбанк” Каттақўрғон бўлими қарз бериш бўлими мутахассиси

1996-1998 йилларда “Тадбиркорбанк” Каттақўрғон бўлими қимматбаҳо қоғозлар бўлими 1-тоифали мутахассиси

1998-2000 йилларда “Тадбиркорбанк” Каттақўрғон бўлими қарз бериш бўлими 1-тоифали мутахассиси

2000-2003 йилларда “Тадбиркорбанк” Каттақўрғон бўлими қарз бериш бўлими бошлиғи

2003-2003 йй. - Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Каттақўрғон шаҳри филиали бошқарувчиси ўринбосари вазифасини бажарувчиси

2003-2006 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Каттақўрғон шаҳри филиали бошқарувчиси ўринбосари

2006-2009 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Каттақўрғон шаҳри филиали кредит-иқтисод бўлими бошлиғи-бошқарувчиси ўринбосари

2009-2015 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Пастдарғом филиали бошқарувчиси

2015-2016 йилларда Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

2016-2017 йилларда Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаб келган

2017 йилдан хозирги вақтга қадар Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM