ШАҲАР ҲОКИМИ МУДОФАА БЎЛИМИ БИНОСИДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра шаҳарда жуда кўплаб ижтимоий-иқтиодий соҳа объектлари янгидан қурилди, таъмирталаб бўлган бинолар таъмирланди.

Жумладан, шаҳримиздаги Мудофаа бўлимининг янги биносида ҳам қурилиш ишлари амалга оширилди. Яқинда бу ерда бўлган Каттақўрғон аҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда Каттақўрғон туман ҳокими Жамшид Насриддинов бўлим биносидаги қурилиш ишлари билан танишди.

Бинодаги қурилиш ишлари замон талаблари даражасида олиб борилган бўлиб, барча қулайликлар яратилган. Бинодаги барча қурилиш ишларини якунлаш ва жиҳозлаш ишларига тайёргарлик кетмоқда. Яқин кунларда бино фойдаланишга топширилади ва мудофаа бўлим ходимлари барча қулайликларга эга бўлган янги бинода иш фаолиятларини олиб борадилар.

Қурилиш ишлари билан танишиш асносида Каттақўрғон шаҳар ҳамда Каттақўрғон туман ҳокимлари бу борадаги ўзларининг тавсиялари ва фикрларини бердилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM