ШАҲАР ҲОКИМИ ИНГИЧКА ШАҲАРЧАСИГА БОРДИ

Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида белгиланган истиқболли лойиҳалар бугун Ингичка шаҳарчасида ҳам ўз аксини топмоқда. Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ободончилик, қурилиш-таъмирлаш ишлари фикримизнинг исботидир.

Яқинда Ингичка шаҳарчасида бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бу борада ҳудудда олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилиши назарда тутилаётган лойиҳаларни кўздан кечирди.

Ингичка шаҳарчаси шаҳар ИИБ раҳбарлигидаги 3-секторга қарашли.

Дастлаб шаҳар ҳокими ва шаҳар ИИБ бошлиғи Х.Умаров ҳамроҳлигида сектор штаби фаолиятини олиб бораётган янги бинода бўлдилар. 

Яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириш асносида келгусидаги вазифаларни ҳам белгилаб олдилар.

Тадбиркорлар томонидан Ингичка шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларни ишга тушириш орқали ҳудуддаги асосий муаммолардан бири бўлган ишсизликни олдини олиш, ёшлар, хотин-қизларни иш билан бандлигини таъминлашга эришиш мумкин.

Ташаббускор Фарход Джураев томонидан “Нуробод” маҳалласида бўш турган ерга туячилик ташкил этиш ва экотўризмни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаси асосида 25та иш ўрни, ҳудуддаги тоғ тизмалари ва мавжуд тош уюмларидан фойдаланган ҳолда қурилиш материали бўлган шебень ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали 10 та янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, ҳудуддаги қўйчилик, балиқчиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларини йўлга қўйиш орқали ҳам аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш билан бирга, уларнинг иш билан билан бандлигини таъминлаш имкони яратилади.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова мутасаддилар иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган жойлардаги шарт-шароитларни яқиндан ўрганди. 

Шу куни шаҳар ҳокими шаҳарчадаги мактабларнинг қурилиш ишларини ҳамда ўқув маркази ташкил этиш режалаштирилаётган 15-мактабнинг фойдаланилмай турган биноларини ҳам кўздан кечирди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM