ИШЧИ ГУРУҲИ МАҲАЛЛАЛАРНИ ЎРГАНИШДА ДАВОМ ЭТЯПТИ

Аввал хабар қилганимиздек, шаҳримизга Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторларини мувофиқлаштириш департаменти директори О. Жўраев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи келиб, аҳоли муаммосини маҳаллама-маҳалла юриб ўрганмоқдалар.

      

 

 Ишчи гуруҳи томонидан кунлик маълумотларни умумлаштириш ҳамда махсус базага киритиб бориш учун шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида махсус штаб ташкил этилган.

Ҳар бир соҳа кесимида аниқланган камчиликлар умумлаштирилиб, муаммони жойида бартараф этиш чоралари кўриляпти.

      Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 580-сонли “2020 — 2022 йилларда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чоралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, қарор ижроси ҳар ҳафтада мониторинг қилиб борилмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM