БАНКИРЛАР ҲАРБИЙЛАР ҲУЗУРИДА

Жорий йилнинг 9 январь куни Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Каттақўрғон шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган тижорат банклари ва ҳарбийлар ўртасида “Ҳарбийлар ва банклар” мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Шаҳардаги санъат мактаби биносида ташкил этилган мазкур семинарда тижорат банклари томонидан ҳарбийларга истеъмол, микроқарз, автокредитлар,оилавий тадбиркорлик учун ажратилаётган кредитлар, субсидия асосида ажратилаётган ипотека кредитлари ҳамда бошқа банк хизматлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Банклар раҳбарлари ҳарбийларни қизиқтирган барча саволларига жавоб бердилар.

Семинар давомида ҳарбийлар билан ишлаш концепцияси ифода этилган кўргазмали видеороликлар намойиш этилди.

Семинар якунида ҳарбийлар ва банклар ўртасида доимий ҳамкорлик бўйича режа асосида иш олиб боришга келишиб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

 

2015-2021 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM