ЯНГИ ГУЗАЛКЕНТДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Тарғибот тадбирларининг бугунги иштирокчилари “Гузалкент” маҳалласиининг фуқаролари бўлди. Учрашув Каттақўрғон шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш марказида бўлиб ўтди.Ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирларда ушбу маҳаллалардан ташриф буюрган ёшлар, хотин-қизлар ва кексалар фаол иштирок этдилар.“Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” шиори остида бўлиб ўтган тадбирда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, шоирларнинг ватанни мадҳ этувчи шеърлари, пойтахтдан ташриф буюрган санъат арбобларининг чиқишларини тадбир иштирокчилари катта қизиқиш билан қарши олдилар.

 

Тадбирда иштирок этган Гузалкент МФЙ раиси А.Бахриев томонидан Гузалкент маҳалласи том маънода "Янги Гузалкент"га айланганлигини, сабаби 2019 йилда "Обод маҳалла" дастури бўйича маҳалланинг барча кўчалари асфалт қилинганлигини, тунги ёритгичлар, сув ва канализация тармоқлари янгиланганлигини, бундан ташқари 3 та кўп қаватли уйлар қурилганлигини ва бошқа бир қанча ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек тадбир давомида қизиқарли мусобақалар ўтказилди.

Тадбирда фаол иштирок этган масъул ходимларга совғалар берилди.

Тадбирлар белгиланган график асосида бошқа маҳаллаларда давом эттирилади.

Каттақўрғон
шаҳар 4-сектор штаби

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM